Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил этилади

12.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 9.03.2021 йилдаги 126-сон қарори билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

 

Миллий дастурда озон қатламини бузувчи моддалардан (ОБМ) фойдаланишни тўхтатишнинг мақсадлари ва стратегик йўналишлари белгиланди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг Дастурига мувофиқ ОБМдан фойдаланишни тартибга солиш борасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш белгиланган. Миллий дастур доирасида қуйидагилар назарда тутилган:

● ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш бўйича қатъий назоратни ўрнатиш;

● ОБМ ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;

● ОБМни қайта ишлаш бўйича 6 та янги марказ ташкил этиш.

 

Озон қатламини бузувчи моддаларни олиб кириш ва олиб чиқиш устидан назоратни амалга ошириш Давлат экология қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига топширилди.

 

Шунингдек қарор билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни амалга оширишнинг «йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 9.01.2018 йилдаги 17-сон қарори билан тасдиқланган Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16