Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги лойиҳалар аҳоли томонидан танлаб олинади

05.05.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2023 йилдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 183-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, дастурлар доирасидаги лойиҳалар бўйича овоз бериш ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади. 2023 йилда овоз бериш май ойида бўлиб ўтади.

 

Танлов жараёнлари уч босқичдан иборат:

  • “Очиқ бюджет” порталида лойиҳалар тўпламини шакллантириш;
  • шаклланган лойиҳалар тўпламини саралаш;
  • олдинги босқичдан ўтган лойиҳалар бўйича овоз бериш.

 

Ғолиб маҳалла (қишлоқ)лар лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб аниқланади. Аҳоли сони оз бўлган маҳаллалар лойиҳаларига тегишли коэффициентлар қўлланилади.

 

Маълумот учун: ғолиб деб тан олиниши учун, лойиҳа тўплами камида 100 та овоз тўплаши лозим.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16