Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ОИВ инфекциясига қарши курашиш учун – 120 млрд сўм ва $54 млн йўналтирилади

23.01.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.01.2023 йилдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-14-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун "95-95-95" стратегияси илгари сурилган ва унинг доирасида ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 95%и ўз мақомини билишлари, махсус даволаш курслари билан қамраб олиниши, 95%ининг қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушиши керак.

 

Мазкур стратегияни амалга ошириш учун 2023-2027 йилларда Давлат бюджети маблағлари, ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари, ОТБ ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг қарз маблағлари ҳисобидан 120 млрд сўм ва 54 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилади.

 

Маблағлар қуйидагиларга сарфланади:

  • тест-тизимлари ва ретровирусга қарши воситаларни харид қилиш;
  • моддий-техника базани ривожлантириш;
  • ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг туманлараро диагностика лабораториялари мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2027 йилгача қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • ОИВ инфекциясини юқтириб олган ҳамда ўз мақомини билган, махсус даволаш курслари билан қамраб олинган ва қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушган шахслар кўрсаткичи 95%га етказилиши;
  • ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишига барҳам берилиши;
  • никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида 2023 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2023 йил якунига қадар эса бошқа ҳудудларда "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорликни таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16