Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олимлар ва олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг иш ҳақи режалаштирилганидан кўра кўпроқ оширилади

23.07.2018

Рус тилида ўқиш


Президентнинг 20.07.2018 йилдаги «Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. ЎзА сайтида шу ҳақда хабар берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5.04.2018 йилдаги «Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3655-сон қарори билан фан ва олий таълим соҳаси вакилларининг иш ҳақини оширишга доир аниқ чора-тадбирлар назарда тутилган эди. Ана шу ҳақда бу ерда батафсил сўз юритилган.

 

Янги ҳужжатда иш ҳақини қўшимча равишда ошириш назарда тутилган. Қулай бўлиши учун иккала ҳужжатдаги режаларни қуйидаги жадвалда бирлаштирдик.

 

Ошириш босқичлари

Кимники қанчага оширилади

1-босқич

1.08.2018 йилдан Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи миқдори 2 баравар оширилади.

 

2-босқич

 

1.09.2018 йилдан:

  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан илмий-техник дастурларни амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари (ИТМ) раҳбар ва илмий ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўртача 25%га оширилади (табақалаштирилган ҳолда, иш ҳақи миқдорлари ўртасидаги фарқ лавозимидан келиб чиқиб 2 бараваргача бўлган миқдорни ташкил этади);
  • илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган ИТМ муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақи миқдори эгаллаб турган лавозими ва илмий фаолият соҳасидан келиб чиқиб, 30%дан 100%гача табақалаштирилган миқдорда оширилади.

3 ва 4-босқичлар

Юқорида кўрсатилган барча тоифаларнинг иш ҳақи қуйидагича оширилади:

  • 2019 йил 1 январдан – 20%га;
  • 2019 йил 1 июлдан – 25%га.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум