Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг иш режаси, хорижий дарсликларни таҳрир қилиш ва экспертизадан ўтказиш бўйича ставкалар тасдиқланди

Олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг иш режаси, хорижий дарсликларни таҳрир қилиш ва экспертизадан ўтказиш бўйича ставкалар тасдиқланди

16.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолияти, ўқув жараёнини такомиллаштириш, уларни ўқув адабиётлари билан таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

 

 Олий таълим муассасаси ўқитувчисининг иш режасига нималар киради

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (8.10.2018 йилда 3076-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ва бошқа турдаги ишларини белгиловчи янги тартиб тасдиқланди. Аввалги тартиб (19.10.2015 йилда 2720-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотди. 


Илгари ўқитувчиларнинг иш режаси ўқув, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик ва маънавий-тарбиявий ишлардан ташкил топган. Энди режага ўқув юкламаси, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишлари киритилади.


Ўқув юкламаси ҳажми ҳужжатда кўрсатилган, турли ўқув жараёнлари: маърузалар, семинарлар, курс ишлари ва бошқаларга ажратилган вақт меъёрларига қараб ҳисобланади. Бир йилда ўқув соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилган.


Маърузаларни илмий унвон ва илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар ўқийдилар. Профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда, шунингдек ўқув машғулотлари ҳажми кўп бўлганда маъруза машғулотларини унвон ва даражалари бўлмаган ўқитувчилар ўтказишлари мумкин. Агар илгари илмий даражаси бўлмаган ўқитувчиларнинг маъруза машғулотларини ўтиш юкламаси йилига 100 соатдан ошмаслиги керак бўлса, энди уларга бир йилда 250 соатгача ҳажмда маъруза ўқишларига рухсат берилди.

 

Бу – муҳим! Ўзгартиришлар Тошкент давлат юридик университети, ҳарбий олий таълим муассасалари ва республика ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Қишлоқ хўжалиги блокида битта ўқитувчи ҳисобига қанча талаба тўғри келади

 

Таълим соҳалари бўйича «қишлоқ хўжалиги» блокида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига тузатишлар киритилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Таълим соҳаси блоки

Йўналишлар номи  

Нормативлар

2019/2020 ўқув йилигача

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб  

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги;

Қишлоқ хўжалигида менежмент;

Ветеринария; Ирригация ва мелиорация

10,3

(ўзгартирилмади)

 

 

10,3

(илгари – 9,8) 

9,5

(илгари – 9,3) 

8,0

(илгари – 9,0) 

 

Яъни 2019/2020 ўқув йилида ўқитувчиларнинг чекланган сони ошмайди, 2020/2021 ўқув йилида режалаштирилганидан камроқ ошади, фақат 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагоглар сони талабалар сонига нисбатан оширилади.

 

Хорижий адабиётлларни таҳрир қилганлик ва экспертизадан ўтказганлик учун ўқитувчиларга қанча ҳақ тўланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлашга доир 10.10.2018 йилдаги 816-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қуйидаги тартибни белгиловчи низомлар тасдиқланди:

  • олий таълим муассасаларида фойдаланиш учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, уларни харид қилиш ва фойдаланиш;
  • хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш;
  • олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш ҳамда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янгилаб бориш.

 

Шунингдек олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун ўқув адабиётларини яратишга қўйилган талаблар тасдиқланди.


Хорижий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказиш мақсадида олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат мутахассисларнинг ишчи гуруҳлари ташкил этилади. Уларнинг хизматларига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ҳақ тўланади.


Бунинг учун нашр этиладиган битта асар кесимида тўланадиган ҳақнинг минимал ставкаси белгиланди. Ўлчов бирлиги сифатида 40 000 босма белгидан иборат муаллифлик табоғи олинади. Битта шундай табоққа ЭКИҲга 1,2 коэффициент бўйича ҳақ тўланади.


Хорижий адабиётларни таржима қилганлик учун Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ–3201-сон қарори билан тасдиқланган ставкаларда ҳақ тўланади.



Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва шарҳ берилган пайтга келиб кучга кирди.


Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16