Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни давлат гранти асосида қабул қилиш бўйича имтиёз қандай ишлайди

07.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги 417-сон қарори билан Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

Эслатиб ўтамиз, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2%ли квота ажратилади (1.12.2017 йилдаги ПФ–5270-сон Фармонга қаранг, ҳужжат шарҳи бу ерда). Келаси ўқув йили учун квоталар билан бу ерда танишиш мумкин. 

 

Аниқлаштирилишича: қўшимча квота ўринлари давлат гранти асосида ташкил этилмоқда. Уларга мактабнинг 11-синфини ёхуд академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномага эга ногиронлар, шунингдек ногирон болалар даъвогарлик қилиши мумкин. 

 

Улар ҳужжатларни махсус қабул комиссиясига топширадилар, унинг таркибига олий таълим муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси вакиллари киради, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вакиллари ҳам кириши мумкин. Унинг ўзи ногиронлиги бўлган шахслар билан касбга йўналтириш бўйича суҳбатлар ўтказади. Ҳужжатларнинг умумий пакетига қўшимча равишда абитуриентнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилиш ва унинг аслини кўрсатиш лозим.   

 

Бундай абитуриентлар тўғрисидаги барча ахборот Давлат тест марказининг маълумотлар базасига киритилади. Сўнгра маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилади, у мазкур ахборотни ўрганиб чиқади. Абитуриентнинг ногиронлиги тасдиқланмаса, у қўшимча квота бўйича имтиҳонларга қўйилмайди.  

 

Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган барча биноларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30%идан кам бўлмаган балл тўплаганлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда қўшимча квота доирасида талабаликка тавсия этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16