Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Олий таълим муассасасига кириш: биринчи йил бепул, кейин – 0,5 ЭКИҲ

15.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги ислоҳот: бирйўла учтагача йўналишда танловда иштирок этиш мумкин; тестлар июль–августда ўтказилади; таълим муассасаларини ўтган йилларда битирган абитуриентлардан тўлов ундирилади ва ҳ.к. (14.05.2019 йилдаги ПҚ–4319-сон қарорга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил февралда ушбу ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Якуний таҳрирининг айрим жиҳатлари фарқланади, шу сабабли янгиликларга батафсил тўхталиб ўтамиз.

 

Биринчидан, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентлар олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган 3 тагача бакалавриат таълим йўналишида иштирок этишлари мумкин. Шу тариқа, соҳибларига бирйўла бир нечта олий таълим муассасасига кириш имконини берадиган махсус сертификатларни жорий этиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинмади.  

 

Иккинчидан, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль–август ойларида ўтказилади (илгари – 1 августдан 15 августгача).

 

Учинчидан, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади. Биринчисига – барча учун мажбурий 3 та фан: она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчисига эса абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан киритилади. Бунда ҳужжатда она тили бўйича алоҳида синов ўтказилиши назарда тутилмаган.

 

! Бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.

 

Тўртинчидан, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун тўлов ундирилади. Масалан, 2018 йилда ва ундан аввал мактабни (касб-ҳунар коллежини, академик лицейни ёки олий таълим муассасасини) битирган абитуриентлар 2019 йилда тўлов тўлашлари керак.

 

Тўлов миқдори 0,5 ЭКИҲни ташкил этади. Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар ундан озод қилинади. Шу тариқа, лойиҳа билан солиштирганда, тўлов миқдори икки баравар пасайтирилган, имтиёз бериладиганлар доираси эса кенгайтирилган.

 

Бешинчидан, тўпланган баллар ҳақидаги маълумот тест ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг сайтида ҳам эълон қилинади. Талабаликка тавсия этилгани ёки тавсия этилмагани бўйича танлов натижаси эса тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида маълум бўлади.

 

Олтинчидан, шу йилдан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар. Тегишли механизм ишлаб чиқилган, батафсил – бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.