Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили лавозими жорий қилинди

24.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 19.03.2021 йилдаги «Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси Ижроия қўмитасидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 149-сон қарор қабул қилинди.

 

Қарор билан Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) Ижроия қўмитасидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • ОҚХЖ органларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш;
  • ОҚХЖ органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш;
  • халқаро молия ташкилотлари, донор давлатлар ва соҳага оид жамғармалар билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш;
  • доимий вакилнинг фаолиятини ташкил этиш ва молиявий таъминлаш.

 

ОҚХЖ Ижроия қўмитасидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили томонидан қуйидаги вазифалар ҳам амалга оширилади:

  • ОҚХЖ органларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш;
  • ОҚХЖ доирасида амалга ошириладиган кўп томонлама халқаро шартномалар, лойиҳалар ва дастурларда Ўзбекистон Республикасининг самарали иштирокини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирлик ва идоралари билан ОҚХЖ органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш;
  • ОҚХЖ фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларни ташкил қилишда иштирок этиш.

 

Қарорга мувофиқ қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг бадали (улуши) сифатида ҳар йили республика бюджети ҳисобидан ўтказиб бериладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади:   

  • Оролни қутқариш Халқаро жамғармасининг (кейинги ўринларда – ОҚХЖ) Орол денгизи ҳавзаси лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги ва ОҚХЖнинг Нукус филиали;
  • Орол денгизи ҳавзасини қутқариш ва соғломлаштириш бўйича тадбирлар ва лойиҳалар.

 

Таъкидланишича, 2021 йилдан бошлаб ОҚХЖ Ижроия қўмитасидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили фаолиятини сақлаш билан боғлиқ харажатлар ОҚХЖга Ўзбекистон Республикасининг бадали (улуши) сифатида республика бюджетидан ҳар йили ўтказиб бериладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Шунингдек ОҚХЖ Ижроия қўмитасидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Марказий Осиё мамлакатларидаги элчихоналари маслаҳатчиси мақомига тенглаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16