Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ортда қолаётган туманлар ва шаҳарлардаги ер - жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун

12.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарорида тегишли тузатишлар назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини янада такомиллаштиришнинг “Йўл харитаси” қабул қилинган. Бошқалар қаторида, унда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ортда қолаётган, айниқса туман ва шаҳарларда ер участкаларини ажратиш механизмларини соддалаштириш ва у ерда  инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда инвесторларни янада рағбатлантириш юзасидан топшириқлар мавжуд.

 

Ҳукумат қуйидаги тарзда ҳал қилди. Агар туман ёки шаҳар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ортда қолса, у ерда ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилади. Яъни, энг аввало, ижтимоий аҳамиятга эга ва инфратузилма объектлари қурилиши учун (давлат ва жамоат эҳтиёжлари дегани нима эканлиги ҳақида батафсил – бу ерда).

 

Бу айнан қайси туман ва шаҳарлар эканлигини Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда аниқлайди. Ер участкаларини бериш тартиб-таомили схемада акс эттирилган. Бизнес ва шаҳарсозлик учун электрон аукцион орқали ер ажратиш тартиби мазкур ҳолда қўлланилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16