Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ОТМ 5 баллик баҳолашга ўтади, жорий назоратнинг роли пасайтирилди

27.09.2018

Рус тилида ўқиш


Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низом эълон қилинди (рўйхат рақами 3069, 26.09.2018 й.).

 

Ҳужжатда 2 та муҳим янгилик назарда тутилган – билимни баҳолашнинг рейтинг тизимидан 5 баллик тизимга ўтилади ва жорий назоратнинг (ҳар бир семинар ва амалий машғулотда назорат) роли пасайтирилади.

 

Бу – муҳим! Бу барча талабаларга дахл қилмайди. Янги Низом 2018-2019 ўқув йилида, шунингдек кейинги ўқув йилларида ўқишга қабул қилинган талабаларга қўлланилади. Яъни, янги тизимни бу йилги биринчи курс талабалари ўзларида синаб кўрадилар. Қолган курсларга нисбатан Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида низом қўлланилади (рўйхат рақами 1981, 10.07.2009 й.).

 

Бундан ташқари, янги ҳужжат ўқитишнинг модуль тизими жорий қилинган ОТМга умуман татбиқ этилмайди. Масалан, ТДЮУ, чамаси, Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисида низомга (рўйхат рақами 2780, 22.04.2016 й.) асосан рейтинг тизими бўйича ишлашни давом эттиради.

 

Шу тариқа, талабалар билимини баҳолаш мезонлари белгиланди:

 

  • талаба мустақил хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда - 5 (аъло) баҳо;                                                                                                            '(

 

  • талаба мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда- 4 (яхши) бахо;

 

  • талаба олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда - 3 (қоникарли) баҳо;

 

  • талаба фан дастурини ўзлаштирмаган, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга эмас деб топилганда - 2 (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланади.

 

Энди оралиқ ва якуний назорат баҳолари юридик аҳамиятга эга.

 

Илгаригидек, оралиқ назорат семестр давомида ишчи фан дастурининг тегишли бўлими тугагандан кейин фан ўқитувчиси томонидан 2 мартагача ўтказилади. Унинг шакли, муддати ва топшириқлар рўйхати кафедра томонидан белгиланади. Бунда ҳафтасига 2 соатдан (тиббиёт олий таълим муассасаларида 4 соатдан) кам бўлган фанлар бўйича оралиқ назорат ўтказилмайди.

 

Оралиқ назорат баҳосини қўйишда ўқитувчи талабанинг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг фаоллигини эътиборга олади. Гарчи жорий назоратни бутунлай бекор қилиш ҳақида гап бормасада, бироқ талабанинг якуний назоратга киритилишига энди тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди. Талаба якуний назоратга фақат оралиқ назорат натижалари бўйича киритилмаслиги мумкин (агар топширмаса ёки “2” баҳо олса).  Бундай натижалар билан талаба академик қарздор ҳисобланади.

 

Якуний назорат – энг муҳим. Айнан унинг баҳоси баҳолаш дафтарига (собиқ рейтинг дафтари ёки “зачёт дафтари”) ёзиб қўйилади. Фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган ўқитувчи якуний назоратни ўтказишда иштирок этиши тақиқланади. Бошқа педагог тайинланиши, тиббиёт ОТМда эса – кафедра мудири томонидан тузилган комиссия бўлиши керак.

 

Якуний назорат шакли кафедра томонидан белгиланади. Бунда мазкур шакл ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланадиган якуний назорат турларини ўтказиш жадвалига киритилади. Талаба учун бир кунда 1 тадан ортиқ якуний назорат қўйиш, шунингдек 2 кундан кам оралиқда белгиланиши тақиқланди.

 

1 тадан 3 тагача фандан академик қарздорлиги бўлган талабаларга қайта топширишлари учун қуйидагича вақт берилади:

  • кузги семестр якунлари бўйича – 1 ой
  • баҳорги семестр якунлари бўйича  - янги ўқув йили бошидан 1 ой (якуний давлат аттестацияси бошлангунга қадар).

 

2 марта қайта топшириш имконияти назарда тутилган. Агар талаба биринчи қайта топширишда академик қарздорлигини ёпа олмаса, иккинчи қайта топшириш факультет декани томонидан тузиладиган комиссия томонидан қабул қилинади.

 

Агар фанлардан академик қарздорлиги 4 та ва ундан кўп бўлса, талаба жорий курсда қолдирилади.

 

Низом бошқа нормаларни ҳам ўз ичига олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум