Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг вазифалари белгиланди

06.04.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2026 йилдаги 123-сон қарори билан Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 12.08.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-130-сон Фармонига мувофиқ Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси тузилган ва унинг таркиби тасдиқланган эди.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган: 

  • Республика комиссиясининг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари;
  • Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш, қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш тартиби.

 

Республика комиссиясининг асосий вазифалари: 

  • ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат балансига кирувчи, импортга боғлиқ ёки тақчиллиги юзага келиши мумкин бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўриш;
  • ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ер участкаларидан фойдаланишнинг рухсат этилган турларига қараб қишлоқ хўжалиги экинларини экиш улушларига (фоизларига) ўзгартиришлар киритиш;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган стратегияларни ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш;
  • келгуси йил учун озиқ-овқат баланси прогнозларини юритиш ҳамда «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформасида қишлоқ хўжалиги экинларини турлари бўйича жойлаштиришга оид маълумотлар таҳлили натижаларини кўриб чиқиш ва бошқалар.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Республика комиссиясининг ишчи органи этиб белгиланди.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 1 апрелдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова