Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пахта ва дон экинларини суғориш учун электр энергияси – давлат ҳисобидан

08.05.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 320-сон қарори билан Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатда пахта ва бошоқли дон экинларини етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашга доир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Биринчидан, жорий йил 1 апрелдан бошлаб насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун истеъмол қиладиган электр энергияси қиймати Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда суғориш ускуналари электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиши керак.  

  

Иккинчидан, сув истеъмолчилари уюшмалари тасарруфидаги, фермер хўжаликлари томонидан фойдаланиладиган насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари 1 июнга қадар уларга бепул ўтказиб берилади.

 

Учинчидан, ажратилган маблағларнинг йил якуни бўйича иқтисод қилинган қисми энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва суғориш ускуналарини таъмирлаш учун фермер хўжаликлари ихтиёрида қолади.

 

Жуда қисқа муддатда сув олиш лимитлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар эътиборига етказилади.

 

Ҳужжат доирасида қуйидаги истеъмолчиларга нисбатан харажатларни қоплаш бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайди:

  • электр энергиси истеъмолини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатмаган;
  • ҳисоблагичларни ўрнатган бўлса ҳам, туман электр тармоқлари ташкилотида рўйхатдан ўтмаган;
  • пахтачилик кластерлари билан қамраб олинган.

 

Электр энергияси харажатлари қай тартибда қопланади

 

Ҳар йили ҳудудий ва туман ишчи гуруҳлари ташкил этилади. Туман ишчи гуруҳлари таркибига: молия, қишлоқ хўжалиги, ирригация, ер тузиш ва давлат кадастри туман бўлимлари раҳбарлари, шунингдек маҳаллий электр тармоқлари ташкилоти ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари киради. Комиссияларга туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари бошчилик қилади. 

 

Ҳар йилнинг 1 апрелигача туман комиссиялари ҳар битта фермер хўжалигига чиқиб, суғориш ускуналари, суғориладиган ерлар ҳолатини ўрганадилар ва хатловдан ўтказадилар, ҳисоблагичларнинг мавжудлигини текширадилар ва далолатномани расмийлаштирадилар. Унда қуйидагилар акс эттирилади:

 

  • ускуналарнинг техник параметрлари;
  • суғориш учун электр энергияси истеъмоли харажатларининг ҳисоб-китоби.

 

Сўнг далолатномалар ҳудудий комиссияларга тақдим қилинади, у ерда уларни ўрганиш ва умумлаштириш асосида вилоят бўйича электр энергияси сарфиётини қоплаш бўйича талаблар ишлаб чиқилиб, Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилинади. У, ўз навбатида, умумлаштирилган маълумотларни Давлат бюджети параметрларини расмийлаштиришда уларни ҳисобга олиш учун Молия вазирлигига тақдим этади. 

 

Маблағлар туман касса бўлимида истеъмолчига махсус очиладиган шахсий касса ҳисобрақамига ўтказилади. Шунингдек ҳар бир истеъмолчига хизмат кўрсатувчи тижорат банкида махсус ҳисобварақ (23410) очилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16