Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Паспортлар ID-карталарга, авторақамлар – халқаро русумдагисига алмаштирилиши режалаштирилмоқда

23.04.2018

 

Президентнинг 18.04.2018 йилдаги «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3673-сон қарори қабул қилинди. 

 

Минтақалар ва пойтахтда маълумотларга ишлов бериш марказлари очилади

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ташкил этилган, 2019 йил бошига келиб эса республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва прогнозлаш имконини берувчи, давлат ва бошқа инфотизимлар билан интеграцияланган Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими ишга тушиши керак.

 

Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ягона интеграторнинг маълумотларга ишлов бериш марказлари ташкил этилмоқда. Улар қуйидаги имкониятларни беради:

  • давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларида мавжуд бутун ахборотни сақлаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг барча инфотизимлари яқиндан ҳамкорлик қилиши;
  • барча инфотизимлар маълумотларини хавфсиз сақлаши ва барқарор ишлаши;
  • тарқоқ инфотизимларда мавжуд маълумотларга келгусида аналитик ишлов бериш бўйича платформа яратиш.

 

Ягона интегратор ва маълумотларга ишлов бериш марказларининг фаолият юритиши Ахборот коммуникациялари вазирлиги, ЛБМА, Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан ўз ваколат доирасида таъминланади.

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг инфотизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграциялашни назарда тутувчи НҲҲ лойиҳалари, шунингдек уларнинг лойиҳа ва техник ҳужжатлари мажбурий тартибда Ягона интегратор билан келишилиши шарт.

 

ID-карталар жорий этилади, авторақамлар халқаро русумдагисига алмаштирилади

 

Ҳужжатда қуйидагилар жорий этилиши қайд этилган: 

 

  • солиқ тўловчилар ҳисобга олинишини кенгайтириш ва солиқ тушумлари устидан назоратни ошириш ҳисобига бюджетга даромадларни кўпайтириш имконини берувчи «онлайн» назорат-касса машиналари тизимлари; 
  • телефон орқали музокаралар юритишда телекоммуникация хизматлари, хавфсизлик ва назорат учун бюджет маблағлари тежалишини таъминлаш имконини берувчи ҳукуматнинг мобил алоқа тизими; 
  • ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотларини ўз ичига олган ва давлат хизматларини олишда – паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд тизими ўрнига (республика ичида), ҳайдовчилик гувоҳномаси бундан мустасно, шахсни аниқлаш учун фойдаланиладиган идентификация карталари (ID-карталар) тизимлари; 
  • амалдаги рақамларни халқаро намунадагиларига алмаштиришни, транспорт воситалари эгаларининг идентификация карталарига (ID-карталарига) тегишли ахборотни киритган ҳолда транспорт воситаларининг қоғоз шаклидаги ҳужжатларини бекор қилишни назарда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимлари.

 

1 июлгача лойиҳаларни, шу жумладан халқаро молия институтларининг кредитлари, донор ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг грантлари ва инвесторларнинг хайрия маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг аниқ манбалари белгиланиши, август ойига келиб эса – техник вазифалар ва ТИА тайёрланиши ва экспертизадан ўтказилиши керак.

 

Бу – муҳим! Тошкент шаҳрида 1.11.2018 йилгача бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига лойиҳалар жорий этилиши ва тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этилишини таъминлаш топширилган. Бунда айнан қандай лойиҳалар ҳақида сўз бораётганлиги маълум эмас. Хусусан, Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ–3300-сон қарорига мувофиқ, барча юридик шахслар 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда онлайн НКМдан фойдаланишга мажбурлар. Айни пайтда 29.09.2017 йилдаги ПҚ–3300-сон қарорга онлайн НКМ тизимини жорий этишни кечиктиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилиши тўғрисида маълумотлар йўқ (эълон қилинган ҳужжатда назарда тутилмаган).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16