Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пенсия тайинлаш: нималар ўзгарди

18.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 йилдаги «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 592-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан соҳага оид атамалар кенгайтирилиб, уларга аниқлик киритилмоқда. Масалан, эндиликда меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар, 2021 йил 1 июндан кейинги давр учун турмуш ўртоғининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўланган жисмоний шахс, қонунчилик ҳужжатларига асосан ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам “банд шахс” деб тушунилади.

 

Янги тартибга кўра:

  • ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради ва Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда - “ЯММТ”) орқали пенсионер яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади;
  •  шахс пенсия тайинлаш тўғрисида Пенсия жамғармасининг бўлимига бевосита ташриф буюрган ҳолда ва/ёки электрон почта орқали мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
  • агарда “ЯММТ”да тегишли маълумотлар мавжуд бўлса (иш стажи, ойлик ҳақида маълумот ва ҳ.к.) аризага тегишли ҳужжатларни илова қилиш талаб этилмайди;
  • аризага керакли ҳужжатлар илова қилинмаган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими 5 кун ичида ташкилот маъмуриятига (ёзма) ёки аризачига (ёзма ёки смс-хабар орқали) қўшимча ҳужжатларни илова қилиш лозимлиги ҳақида хабар беради.

 

Шунингдек, пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган маълумотлар:

  • жамғариб бориладиган пенсия тизимидан;
  • Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан;
  • фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридан;
  • “ЯММТ” ва бошқа вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидан олинганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўйилмайди.

 

Боқувчисини йўқотганлик  пенсиясини тайинлашда шахснинг вафот этганлиги тўғрисидаги, пенсия тайинланаётган шахсни вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатлари тўғрисидаги (никоҳда эканлиги, никоҳ бекор қилинганилиги), пенсия тайинланаётган шахснинг ёши тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Адлия вазирлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидан электрон сўров юбориш орқали олинади ва пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахсдан ушбу фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки маълумотномалар қабул қилинмайди.

 

Вафот этган боқувчининг 18-23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўрови орқали аниқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий баззасида эълон қилинган ва 14.10.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16