Тошкент шаҳар ҳокимининг 16.03.2018 йилдаги 435-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорлари тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда ушбу миқдорларни ҳар йили тасдиқлайдилар (26.04.2010 йилдаги ПҚ–1326-сон қарорга қаранг).
Жорий йилги рақамлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали кириб танишиш мумкин:
«Iste'molda bo'lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori» (истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори) МЧЖ томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ва ижара тўлови миқдорлари;
«O’rikzor savdo kompleksi» (Ўрикзор савдо комплекси) МЧЖ томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ва ижара тўлови миқдорлари;
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.03.2018 йилдан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ленара Хикматова.