Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Прокуратура ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияларга мутасаддилик қилади

28.03.2017

Президентнинг 14.03.2017 йилдаги ПҚ–2833-сон Қарори билан  Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Бу муҳим!   Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» деб эълон қилинди. Уни ўтказиш доирасида схема бўйича уйма-уй юришлар, профилактик суҳбатлар, фуқаролар билан учрашувлар сингари тадбирлар ташкил этилади.

 

Белгиланишича, Бош прокуратура ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича ишларни умумий мувофиқлаштиришни амалга оширади. У қуйидаги идоралараро комиссияларнинг ягона мувофиқлаштирувчи органига айланди:

 

1. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси.

 

Мазкур комиссия янги бўлиб, унга ички ишлар вазири бошчилик қилади. Ваколатли органлар ва ташкилотлар ҳар чоракда унга қуйидагиларни:


- жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар аҳволи тўғрисидаги ҳисоботларни;

 

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолият тўғрисидаги ҳисоботларни;

 

- жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт- шароитларини бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этишади.

 

2. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия.

 

Ушбу тузилма ва унинг ҳудудий бўлинмалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ўрнига ташкил этилди. Республика даражасида янги комиссияга Бош прокурор ўринбосари бошчилик қилади. Туманлар (шаҳарлар), вилоят ва шаҳар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси илгаригидек қуйи турувчи комиссиялар раислари  ҳисобланади.

 

Бу муҳим!   Комиссиялар ваколатларидан вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан вояга етмаган шахсни сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш бўйича ўз вазифаларини бажаришдан бош тортганлиги ёки ўз вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги ёхуд вояга етмаганларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатганлиги ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлганлиги учун ижтимоий танбеҳ бериш ёки огоҳлантириш чиқариб ташланди. Бундай шахсларга нисбатан дастлабки чораларсиз дарҳол маъмурий жарима қўлланилади (масалан, МЖтКнинг 47-моддасига кўра).

 

Шунингдек, кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни вояга етмаган шахснинг яшаш ёки ўқиш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ёки нодавлат нотижорат ташкилотларга топшириш амалиёти ҳам тўхтатилади. Илгари шу тарзда ҳуқуқбузарга нисбатан тарбиявий таъсир чорасига эришилган тақдирда,  шундай қилинар эди. 

 

3. Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси.

 

Мазкур комиссиянинг фаолияти тўғрисидаги янги низом қабул қилинди, у Президентнинг 8.07.2008 йилдаги ПҚ–911-сон Қарори билан тасдиқланган ҳужжат ўрнини босади.

 

4. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси.

 

Бош прокурор томонидан бошчилик қилинади. Ушбу комиссия ҳақида батафсил бу ерда ёзган эдик.

 

Ушбу кенг қамровли ишларни амалга ошириш учун Бош прокуратура тузилмасида Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси (умумий штат бирлиги доирасида 21 штат бирлигидан иборат) ташкил этилди.

 

Янги бошқармада нафақат юристлар, балки бошқа соҳаларнинг зарур билим ва тажрибага эга бўлган юқори малакали кадрлари: иқтисодчилар, молиячилар, социологлар ва бошқалар ишлаши мумкин. Бошқарманинг барча ходимларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча устама ҳақ белгиланган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ, 

 экспертимиз.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум