Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йилдаги «Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 117-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, газ ва нефть маҳсулотини сотувчи ва мулкни ижарага берувчи юридик шахслар мажбурий тартибда электрон тўлов тизимларига уланади ҳамда тўловларни улар орқали амалга ошириш имкониятини яратади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.03.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев