Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун участкани қандай олиш мумкин

26.03.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2019 йилдаги 224-сон қарори билан олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомили механизми тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштирган ҳамда барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан (ЯИТдан ташқари) озод этган ҳолда қимматбаҳо металларни носаноат усулда қазиб олишга рухсат берилди (26.11.2018 йилдаги ПҚ–4030-сон қарорга қаранг). Ушбу фаолиятни амалга оширишнинг умумий шартлари – бу ерда.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан қуйидаги тартиб белгиланди:

  • олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-IJRO AUKSION» электрон аукционига қўйиш ва лицензиялар бериш;
  • ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, ш.ж. қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишнинг рухсат этилган усуллари ва воситалари, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва техникага қўйиладиган талаблар;
  • қазиб олинган қимматбаҳо металлар нархини белгилаш, уларни харид қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва реализация қилиш;
  • бузилган ерларни рекультивация қилиш ва уларни ҳокимликларнинг захира фондига қайтариш.

 

Ер қаъри участкаларига бўлган ҳуқуқларни онлайн-аукционга қўйиш

 

Олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган участкаларнинг рўйхати Ҳукумат томонидан тасдиқланади. Жорий йилда унга майдони, жойлашган жойи ва географик координаталари кўрсатилган ҳолда 405 та участка киритилган. Уларнинг барчаси Навоий ва Самарқанд вилоятларида жойлашган (ВМнинг 16.03.2019 йилдаги 225-сон қарорига қаранг).

 

Давлат геология қўмитаси таклиф этилаётган ер қаъри участкалари ҳақида батафсил маълумотлар: майдони, жойлашган жойи (ш.ж. фотосурати), бошланғич нархи, фойдаланиш муддати ва бошқаларни кўрсатган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисида қарор чиқаради. Сўнг «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКга аукцион ўтказиш учун электрон буюртма йўлланади. Буюртмалар йил давомида ҳар ҳафта, бир мартада 20 тагача участкани қўйиш имкони билан берилади. Ҳар бир участкадан фойдаланиш ҳуқуқи алоҳида «сотилади». Аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот у бошланишидан 5 кун аввал операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.

 

Аукционда жисмоний шахслар – республикамиз фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар иштирок этишга ҳақли. Улар ЭРИ билан тасдиқланган электрон ариза беришлари ва участкадан фойдаланиш ҳуқуқи бошланғич нархининг 5%и миқдорида (у 7,5 млн сўмни ташкил этади) закалат пулини тўлашлари зарур.

 

Аукцион иштирокчилар томонидан бошланғич нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади. Аукцион якунлангандан кейин Давлат геология қўмитаси якуний баённомани олиб, 1 кун ичида ғолибга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради. У реестрга тегишли қайдларни киритииш йўли билан давлат рўйхатига олинганидан кейин ҳуқуқ юзага келади.


Қимматбаҳо металлар нархини белгилаш

 

Топширилаётган хом ашёдаги қимматбаҳо металларнинг нархи олтин изловчилар ва қабул кассалари томонидан шартнома асосида белгиланади. Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашёнинг нархи махсус формула (ҳужжатда келтирилган) бўйича ҳисобланади. Ҳар бир кассада уни ҳисоблашга доир мисоллар жойлаштирилиши шарт.

 

Хом ашё топширилганидан кейин 10 кундан ошмаган муддатда қабул кассасининг ички тартибига мувофиқ ҳисоб-китоб амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16