Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга минерал ўғитлар сотинг – 2% ЯСТ тўлайсиз

02.03.2018

 

Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.


Соҳага янги механизмлар жорий этилмоқда


Биринчидан, 1.03.2018 йилдан бошлаб ишлаб чиқарувчиларнинг рентабеллиги ошишини ва юқори сифатли маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантиришни таъминлайдиган навлар ва класслар бўйича пахта хом ашёси ва бошоқли дон хариди юзасидан кафолатланган давлат нархлари белгиланмоқда. Ҳукумат бир ҳафта муддатда нархларни тасдиқлайди.

 

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон учун узил-кесил ҳисоб-китоблар ҳосил йиғиштириладиган йилнинг охиригача тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.


Иккинчидан, тупроқ унумдорлиги паст ва охирги 3 йил мобайнида ҳосилдорлик гектарига 15 центнергача бўлган ерларда пахта хом ашёсига давлат буюртмаси жойлаштирилмайди. Бундай ерларда қишлоқ хўжалиги экинлари, энг аввало, озуқа ва мойли экинлар жойлаштирилади, шунингдек мева-сабзавотчилик ва чорвачилик лойиҳалари амалга оширилади. 

 

Учинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш учун дизель ёқилғиси ва ЭКО дизель ёқилғисининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ягона чакана нархлари жорий йил охиригача бўлган даврда амал қилади. 

 

Тўртинчидан, минерал ўғитларни сотиш Ҳукумат томонидан белгиланадиган алоҳида шартлар ҳисобга олинган ҳолда биржа савдоларида амалга оширилади. 

 

Бешинчидан, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос агрегатлари истеъмол қиладиган электр энергияси қиймати Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади.

 

Қарзларни тўлаш муддати узайтирилди, солиқ преференциялари берилди

 

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги 1.01.2018 йилдаги ҳолатига кўра ҳосил бўлган қарзларини, шу жумладан, ички тармоқ қарздорлиги ҳамда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларини тўлаш муддати 3 йил муддатга узайтирилди. Қарзлар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилди. 

 

1.01.2019 йилгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга минерал ўғитлар сотувчи корхоналар ЯСТни 2%лик ставкада тўлайдилар. 

 

1.01.2021 йилгача тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар) томонидан олиб келинадиган фосфорли ўғитлар, шунингдек, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган фосфорит хом ашё божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно). 

 

 

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига айлантирилди ва у Молия вазирлиги тасарруфига берилди. 

 

Пахта толасига жаҳон нархларининг кескин пасайиши эҳтимоли учун пахта толасига прейскурант ва жаҳон нархлари ўртасидаги ижобий тафовут суммаси ҳисобига Жамғарманинг суғурта ҳисобрақами шакллантирилади. 

 

Фермерларга имтиёзли кредитлар берилади

Молия вазирлиги «Агробанк» АТБга давлат харидларининг назарда тутилган ҳажмларидан ортиқча бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларига кредитлар ажратиш учун депозитга 150 млрд сўм миқдорида йиллик 10%гача ставка бўйича маблағларни жойлаштиради. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетида ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетида зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилнинг сақланиши бўйича харажатларни қоплаш учун 100 млрд сўм миқдорида маблағлар шакллантирилади. Бу паст ҳосилли ерларда пахта хом ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун республика бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум