Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун дала четлари ўзлаштирилади

14.04.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 12.04.2023 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига фермер хўжаликларининг дала четларини ўзлаштириш, уларда маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларнинг ишончли харидини ташкил қилиш вазифаси юклатилди.

 

Агентликка Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти бириктирилди. Уларга қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • фермер хўжаликларининг дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосларни ишлаб чиқиш, сабзавот, полиз ва картошка экинлари селекцияси ютуқларини ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитларидан келиб чиқиб қўллаш;
  • фермер хўжаликларининг дала четларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, ҳосилини сақлаш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг самарали, уйғунлашган инновацион услубларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир туманда семинар ва тренинглар ўтказиб бориш.

 

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда ажратилиши кўзда тутилган 400 млрд сўм бюджет ссудаси ҳисобидан 100 млрд сўм йиллик 10% ставкада қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

  • дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ, кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш;
  • сув билан таъминлаш учун насос ва қувурларни ўрнатишга қарз шартномаси асосида, нақд пул шаклида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва дала чети ер эгаларига 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатга йиллик 14% ставкада қарз ажратиш.

 

Бунда, берилаётган қарз маблағлари олинаётган даромаднинг 50 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.

 

Ҳужжат билан фермер хўжаликларининг дала четида экиладиган экин ва етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, боқиладиган парранда ва асалари уялари ҳамда совиткичли омборхона ва қуритиш ускуналарини жойлаштириш бўйича прогноз кўрсаткичлар ҳам тасдиқланди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 13.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16