Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олувчиларга – субсидиялар, комбайнларни етказиб берувчиларга – компенсация

04.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (26.11.2019 йилдаги 952-сон ВМҚга қаранг).

 

Президентнинг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорида назарда тутилган икки шаклдаги молиявий ёрдам ҳақида сўз бормоқда.

 

I. Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15%и миқдорида субсидия. Аввалига ишлаб чиқарувчи Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказига мурожаат қилади, у ерда ишлаб чиқарилган техниканинг маҳаллийлаштирилганлик даражаси аниқланади. Бу 5 иш куни ичида амалга оширилади. Сертификат берилганлиги учун 2 БҲМ ундирилади.

 

Бундан кейин Марказ 3 кунлик муддатда Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) сертификат берилган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар реестрини беради, унга қишлоқ хўжалиги техникасининг тури кўрсатилган ҳолда сертификатларнинг нусхалари илова қилинади.

 

Субсидиялар фақат харидор томонидан сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилгани бир йилдан ошмаган янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади. Харидор олди-сотди шартномасини тузиб, тўловни тўлагач, Жамғармага ариза, шартнома нусхасини, ҳисобварақ-фактура ва тўлов ҳужжатини топширади. Ҳужжатлар 5 иш куни ичида кўриб чиқилади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, 5 иш куни давомида субсидия ажратилади. Сумма аризада кўрсатилган банк ҳисобрақамига ўтказилади.

 

Маҳаллийлаштирилганлик даражаси 20%дан кам бўлса ёхуд техника имтиёзли шартларда бюджет маблағлари, кредитлар ёки кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаган бўлса, субсидия ажратилиши рад этилади. 30 кун ичида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қайта тақдим қилиш мумкин.

 

II. Хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) мақсадида комбайнларни ташиш учун транспорт харажатларининг 80%ини қоплаш учун компенсация. Қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар ҳар ойнинг 20-санасидан кечикмай йиғма ахборотни Жамғармага тақдим қиладилар.

 

Қуйидагилар илова қилинади:

  • белгиланган шаклдаги ариза;
  • транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш учун шартнома нусхаси;
  • юкларни транспортда ташиш бўйича кўрсатилган хизматлар далолатномаси;
  • транспорт харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари нусхаси;
  • қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси, шунингдек, хизматлар кўрсатилганлигини ва улар бўйича тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.  

 

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади ва 5 иш кунида компенсация ажратилади. Кўрсатилган зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, Жамғарма уларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб беради, ариза берувчи 30 кун ичида аниқланган камчиликларни бартараф этиши ва уларни қайта тақдим қилишга ҳақлидир.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16