Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга – $183,6 млн

28.11.2020

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 25 ноябрда «Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. 

 

Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда – Уюшма) томонидан 100 млн АҚШ доллари миқдорида ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (кейинги ўринларда – Банк) томонидан 82 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. Ўзбекистон Ҳукумати томонидан 1,6 млн АҚШ доллари ажратилди. 

 

Лойиҳа Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдан нисбатан ортда қолаётган 21 та туманида амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни (2020–2024 йиллар) ташкил этади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек Уюшма ва Банк кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида:

  • ушбу лойиҳалар халқаро ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари томонидан 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган бўлса, юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага ҚҚС ва акциз солиғи солинмайди;
  • мазкур қарз маблағлари ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божи тўлашдан озод этилади;
  • ушбу имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кредитларининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали;
  • Уюшма ва Банк иштирокида лойиҳа доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича «Йўл харитаси».

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум