Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қорақалпоғистонда эскирган уйлар таъмирланади

06.02.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2023 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 52-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва туманларидаги оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ҳамда яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уйларни янгидан қуриш ишларининг йиғма параметрлари тасдиқланди.

 

Амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича буюртмачи Нукус шаҳри ва шимолий туманларда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ҳисобланади.

 

Жанубий туманлардаги уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари бўйича Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК буюртмачи этиб белгиланди.

 

Жанубий туманлардаги 2 000 км тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишлари бўйича Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари ҳокимликларининг Ободонлаштириш бошқармалари буюртмачи этиб белгиланди.

 

Қарорда белгиланган чора-тадбирларни қисқа муддатларда якунлаш мақсадида пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини, шунингдек, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларни танлаш тўғрисида эълон махсус ахборот порталида жойлаштирилмайди. Буюртмачиларга электрон шаклда таклиф бермасдан, энг яхши таклифларни аниқлаш ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.02.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16