Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Назоратнинг янги тартиби: текширувларни видеотасвирга олиш ва электрон ҳисоб юритиш тизими Молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш ва суғуртага эътибор: «Реклама тўғрисида»ги қонунда нималар ўзгармоқда 505-сон ВМҚнинг янги қоидаларига кўра ходимнинг соғлиғига етказилган зиённи қоплаш: нималарни инобатга олиш керак 505-сон ВМҚнинг янги қоидаларига кўра ходимнинг соғлиғига етказилган зиённи қоплаш: нималарни инобатга олиш керак

Қорақалпоғистоннинг олис ҳудудларида транспортнинг норентабель йўналишларидаги зарарлар қоплаб берилади

19.11.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2025 йилдаги "Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини мунтазам жамоат транспорти хизмати билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 725-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан олис ҳудудлар аҳолисини жамоат транспорти ва йўналишлар тармоғи билан қамраб олишни кенгайтириш мақсадида туман марказларини олис ҳудудлар билан боғловчи норентабель мунтазам микроавтобус йўналишларининг зарарларини қоплашга рухсат берилди.

 

Хусусан, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳар йили 1 январга қадар бундай йўналишлар рўйхатини тасдиқлайди.

 

Ҳар чорак якуни бўйича микроавтобусларнинг норентабель йўналишларидан кўрилган зарарлар, унинг параметрларида зарур маблағлар назарда тутилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.

 

Зарар кўриб ишлаётган микроавтобус йўналишларида кўрилган зарарлар ЯИДХПдаги давлат хизматлари орқали қопланади.

 

2026 йил 1 февралдан бошлаб ташувчилар ЯИДХПга зарарларни қоплаш учун аризалар топширадилар, улар "ЎзТранс" томонидан кўриб чиқилади. Ушбу хизмат учун тўлов олинмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова