Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш масалаларида нималар ўзгармоқда Масофадан туриб ишлайдиган чет элликлар учун банкет харажатлари вакиллик харажатларига кирадими Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг вазифалари белгиланди

24.09.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2025 йилдаги 602-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.

 

Инспекция – бу ўз ваколатлари доирасида қуйидагилар юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи органи:

  • қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва уларнинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги (автомобил йўллари ва йўл сунъий иншоотлари бундан мустасно);
  • кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш (хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан);
  • иссиқликдан фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизмат кўрсатиш ҳамда ундан фойдаланиш.

 

Инспекциянинг асосий вазифалари:

  • объектларда уларнинг сейсмик мустаҳкамлигига таъсир қилувчи, шунингдек инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмларидан фойдаланишнинг олдини олиш;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш, уларга туташ ер участкаларини сақлаш ва улардан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш, шунингдек мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва қайта режалаштирилишига йўл қўймаслик;
  • ичимлик сувини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ер ости сувлари қудуқларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига, шунингдек уларни қазиш (бурғилаш) қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • истеъмолчиларни ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан қамраш;
  • соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, давлат назоратининг тўлиқ рақамлаштирилишини таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 22.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-11-17
  • USD:12039.61 (+0.00) сум
  • EUR:13992.43 (+0.00) сум
  • RUB:149.17 (+0.00) сум