Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига топширилди

29.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2020 йил 28 апрелдаги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги мақсадли йўналишлар белгиланди:

  • рақамли иқтисодиётни жадал шакллантириш - 2023 йилга келиб унинг мамлакат ЯИМдаги улуши 2 бараварга кўпайиши керак;
  • рақамли инфратузилмани тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий IT-хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш - 2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллалар юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланади ҳамда алоқа хизматлари сифати оширилади;
  • электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш - 2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улуши 60%гача етказилади;
  • дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик майдончалар яратиш орқали “рақамли тадбиркорлик”ни ривожлантириш - 2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 млн долларга етказиш зарур;
  • 2022 йилга қадар барча ҳудудларда рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди. Ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларнинг лойиҳалари ва техник ҳужжатлари ҳамда НҲҲлари лойиҳаларини мажбурий экспертизадан ўтказиш унинг ваколатига киради (крипто-активлар ва блокчейн технологиясини жорий этиш бўйича ваколатлар ЛБМАда сақлаб қолинди). Шу муносабат билан вазирлик тизимида ўзгаришлар рўй берди.

 

Биринчидан, унинг ҳузурида муайян вазифалар тўплами билан иккита соҳага оид марказ ташкил этилди.

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази

  • электрон ҳукуматни ривожлантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида рақамли ривожланишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомининг ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш;
  • электрон ҳукумат соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш босқичларини мувофиқлаштириш.
  • иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқаришга рақамлаштириш жараёнларининг таъсирини баҳолаш;
  • экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорликда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида янги йўналишлар ва замонавий технологияларни чуқур ўрганиш орқали уларни давлат органлари ва ташкилотларида кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • иқтисодиётнинг турли тармоқларида “ақлли” ва бошқа истиқболли технологияларни, шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишловчи технологияларни жорий этишнинг концептуал ва услубий асосини шакллантириш.

 

Иккинчидан, марказий аппарат тузилмасида (ходимларининг умумий чекланган сони доирасида):

  • аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими киритилди;
  • Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси ва Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинди.

 

Учинчидан, “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖдаги давлат улуши ва  вазирлик ташкилий тузилмасидаги хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ўтказиб берилади.

 

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш учун махсус ҳисобрақам очилади. Унга:

  • уяли алоқа компаниялари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг (ойига 2 000 сўм) тақсимлангунига қадар бўлган 35%и. Қолган сумма белгиланган тартибда тақсимланади;
  • ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,25%и, шунингдек, Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари ва бошқа тўловлардан тушадиган маблағларнинг 0,5%и;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар келиб тушади.

 

Давлат органлари ва ташкилотларига ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, интеграция қилиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича умумий қиймати 1 млрд сўмгача бўлган битта шартнома доирасида танловларни фақат IT-технопарки резидентлари ўртасида ўтказишга рухсат берилди.

 

Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида амалдорлар фақат “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали ҳамкорликни амалга оширишлари керак.

 

Олег Заманов.


 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум