Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Репродуктология клиникалари учун жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди

19.02.2020

Рус тилида ўқиш

Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 2905-4, 14.02.2020 й.). Улар уч ой ўтгач кучга киради.

 

Эслатиб ўтамиз, тиббиёт муассасаларини ҳар бир тиббий ихтисослашув бўйича жиҳозлаш меъёрлари 2017 йил июль ойида тасдиқланган. Қабул қилинган ҳужжат билан айрим энг кам талабларга ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилди. Улардан айримларини келтириб ўтамиз.

 

Биринчидан, қуйидаги ихтисослашувдаги тиббиёт муассасалари учун (маслаҳат, диагностика, консерватив ва (ёки) оператив даволашдан иборат бўлган амбулатор ва стационар) зарур асбоб-ускуналар рўйхати белгиланди:

  • интервенцион кардиология;
  • репродуктология;
  • неонатология.

 

Иккинчидан, ҳижома, гирудотерапия, фитотерапия, гомеопатия, апитерапия, акупунктура, акупрессура, су-джок каби даволаш турлари учун халқ табобати хонасида нима бўлиши кераклиги белгиланди.

 

Учинчидан, қуйидагилардан иборат тиббиёт муассасаларида бўлиши мажбурий бўлган асбоб-ускуналар турлари киритилди:

  • паразитологик лаборатория диагностикаси;
  • биоматериал йиғиш пункти ёки бактериологик лаборатория диагностикаси ташкил этиладиган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.05.2020 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум