Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ташкил этилади

29.03.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 26.03.2021 мартдаги «Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ «Ижод» жамоат фонди тасарруфидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси, «Дўрмон» ижод уйидан фойдаланиш дирекцияси» УК ва «Оққум файз барака» ШК Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ўтказилади.

 

«Ижод» жамоат фонди негизида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида юридик шахс мақомисиз Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди:

  • республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари;
  • вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Жамғарма маблағлари қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади:

  • Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси асосида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим босқичлари учун методик қўлланма, услубий тавсиялар, илмий-амалий адабиётлар яратиш, уларни нашр этиш ва жойларга етказиш;
  • миллий меросимиз, буюк аждодларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссаларини дунё миқёсида кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • IT-парклар, инновацион марказлар ва фрилансерлар билан ҳамкорликда мобиль иловалар, компьютер ўйинлари, анимацион маҳсулотлар яратиш;
  • жойларда маънавий-маърифий муҳитни ўрганиш, ҳудудий маънавият ва маърифат кенгашлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган экспертлар гуруҳларини қўллаб-қувватлаш;
  • мамлакатимиз ва халқаро миқёсда илмий-маърифий тадбирлар, адабий анжуманлар, фестиваллар, танловлар, халқ сайиллари, адабий-мусиқий кечалар ўтказиш;
  • маънавий-маърифий, адабий-бадиий китоб ва плакатлар нашр этиш, замонавий тарғибот воситалари ва медиа маҳсулотлар яратиш ва бошқалар.

 

Молия вазирлиги томонидан Жамғармага 2021 йилда 120 млрд сўм, жумладан:

  • Республика Маънавият ва маърифат марказига мамлакат миқёсида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш учун – 10 млрд сўм;
  • унинг ҳудудий бўлимларига жойларда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш учун – 90 млрд сўм, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун – 20 млрд сўм маблағ ажратилади.

 

2022 йилдан бошлаб Жамғарма васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси ва прогноз кўрсаткичларга мувофиқ маблағ ажратиб борилиши таъминланади.

 

Президентнинг 26.02.2010 йилдаги ПҚ-1292-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат 27.03.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум