Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Риэлторлик ташкилотлари учун даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари ўзгартирилди

23.03.2023

Рус тилида ўқиш

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори билан (2023 йил 17 мартдаги 2257-6-сон) Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

 

Қўшимча ва ўзгартиришлар Президентнинг 2021 йил 28 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-6252-сон Фармонига мувофиқ киритилди.

 

Хусусан, “учинчи томон”,  “юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмаси”, “мижозни идентификациялаш” тушунчаларига таъриф берилган.

 

Ўзгартиришларга мувофиқ, риэлторлик ташкилотлари Қоидаларнинг 14-банди иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Бундай ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик риэлторлик ташкилотларининг зиммасида қолади.

 

Бундан ташқари, мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар  бўлганда, йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.

 

Ҳужжат билан бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16