Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хитойда ҚҚС қандай тузилган Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДС бўйича ҳисобот проактив тартибда қандай тўлдирилади Таълим муассасаларида озиқ-овқатга солиқ солинадими

Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади

05.06.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2026 йилдаги "Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 276-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга кўра, 2027 йил 31 декабрга қадар ҳайдовчи билан бирга 60 ва ундан ортиқ йўловчини ташишга мўлжалланган ҳамда "Евро-5" ва ундан юқори экологик талабларга жавоб берадиган М3 тоифасидаги (III синфга мансуб бўлмаган автобуслар, электробуслар ва троллейбуслар) янги транспорт воситаларини Ўзбекистонга олиб киришда утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.

 

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб йўловчилар автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари (валидаторлар) билан жиҳозланган автобусга чиқишда йўл ҳақини қуйидаги усуллардан бири орқали тўлашлари керак:

• валидатор орқали транспорт картасини валидация қилиш;

• банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз электрон тўлов воситаларидан (NFC, QR, Biometric, BLE, UWB ва бошқа жорий этилаётган технологиялар) фойдаланган ҳолда;

• ижтимоий ёки транспорт картаси ёрдамида валидатор орқали имтиёзли ёки бепул саёҳат ҳуқуқини тасдиқлаш орқали.

 

Шу билан бирга, автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақи кўрсатилган усуллар билан тўланмаган тақдирда, йўловчи чиптасиз деб ҳисобланади.

 

Шунингдек, қарор билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Хусусан, шаҳар ташқарисига 5 км гача ёки шаҳарларнинг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг тасдиқланган бош режаларига мувофиқ 12 км дан ортиқ бўлмаган масофага чиқадиган йўналишлар ҳам эндиликда шаҳар автобус йўналишлари ҳисобланади.

 

2026 йил 1 сентябрга қадар пойтахт жамоат транспорти ва шаҳар атрофи темир йўл йўналишларида йўл ҳақини тўлашнинг интеграциялашган тизимини, шу жумладан "электропоезд – автобус" ва "электропоезд –метро" жозибадор тариф режаларини жорий этиш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                        Лола Абдуазимова