Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Юридик ва жисмоний шахслар учун чет элга инвестиция киритиш қоидалари қандай ўзгаради Фоизсиз қарз бўйича даромадни ҳисоблашда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш керакми Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради

Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар

20.05.2026

Рус тилида ўқиш

СКнинг 248-моддаси 4-қисмига кўра, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқ эканлиги ва солиқ солишдан бўйин товлашга қаратилмаганлигини асослаб берган ҳолда низолашишга ҳақли.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган (19.05.2026 й.).

 

2026 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк объектлари ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси мазкур товарларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади 10.12.2025 й. ПФ-246-сон, 5-б. «б» к.б..

 

253-сон ВМҚга мувофиқ:

  • 2026 йил 1 июлга қадар давлат харидлари тизимлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади. Мақсад – биржа ва аукцион савдоларида тузилган шартномалар бўйича ЭҲФ маълумотларини кузатиб бориш (ҳар бир лот ва товар номенклатураси даражасида);
  • товарларнинг бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай эълон қилиб борилади.
  • «Солиқ-сервис» АЖ солиқ тўловчилар учун солиқ солиш мақсадларида бозор нархларини аниқлаш бўйича бепул хизматлар тизимини жорий этиши шарт.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/tatil_-_2020_nimalarni_hisobga_olishga_tugri_keladi
.