Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Covid-19 да касаллик варақаси бўйича қандай миқдорда тўлаш керакХодимга ижтимоий нафақани қандай олишни айтиб турингМаъмурий ва солиқ юки камайтирилди

Стратегик ташкилотларга газ учун оширилган коэффициент бекор қилинди

08.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 02.07.2021 йилдаги “Стратегик ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 412-сон қарорни қабул қилди.

 

Стратегик ташкилотларга етказиб берилаётган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш ҳамда уларнинг молиявий аҳволини барқарор сақлаш мақсадида табиий газ қийматига 1,4 коэффицент билан оширилган тўлов ундирилиши тартиби бекор қилинди.

 

Қарор қабул қилингунига қадар шартномадаги ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган табиий газ қийматини 1,4 коэффицент қўлланмаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилиши керак.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 105-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

"Истеъмолчи томонидан табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда, истеъмолчидан (стратегик ташкилотлар бундан мустасно) шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади. Вужудга келган қарздорлик учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда:

- ушбу қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар газ таъминоти ташкилотига тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1%и миқдорида, лекин муддати ўтган суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда;

 - қолган истеъмолчилар газ таъминоти ташкилотига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлайди".

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.07.2021 йилдан кучга кирди.

 
Лола Абдуазимова.