Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro

Судларда коррупцияга қарши назорат кучайтирилади ва рақамли кадрлар тизими жорий этилади

10.06.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 08.06.2026 йилдаги ПФ-106-сон Фармони билан судларда комплаенс-назорат тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Мақсадлар:

• коррупциявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш, судларда замонавий комплаенс-назорат тизимини жорий этиш орқали коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни барвақт бартараф этиш;

• суд аппарати ходимларини шаффоф тартиб-таомиллар ва очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш, ходимларнинг салоҳияти, кўникмалари, касбий фазилатлари ва алоҳида хизматларини адолатли ва холисона баҳолаш (меритократия) асосида уларнинг касбий ўсишини таъминлаш;

• жамоатчиликнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, суднинг обрўси ва нуфузини ошириш, суд органларини Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг ҳақиқий сафдошларига айлантириш.

 

Суд тизимининг амалдаги бошқарув штат бирликлари доирасида комплаенс-назорат хизмати ташкил этилади, шунингдек, суд аппарати мансаб даражасига эга бўлган ходимлари учун махсус формали кийим-бош жорий этилади.

 

Суд тизимида коррупциянинг олдини олиш қуйидагилар томонидан амлга оширилади:

• Судьялар корпусига нисбатан – Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси томонидан;

• судлар аппарати ходимлари, шу жумладан Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти учун – Олий суднинг Комплаенс-назорат хизмати томонидан.

 

Комплаенс-назорат хизматининг асосий вазифалари:

• коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, судлар аппарати фаолиятидаги коррупциявий омилларни бартараф этиш чораларини кўриш;

• касбий этика меъёрлари ва қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш;

• суд аппаратига ишга қабул қилиш жараёнида шаффофлик ва холисликни таъминлаш;

• коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

• даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш тизимларини ишга тушириш ва юритиш, суд аппарати ходимлари, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) манфаатлари тўқнашуви ҳолатлари, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўймаслик ва бошқалар.

 

Кадрлар билан ишлашни рақамлаштиришни таъминлайдиган "vacancy.sud.uz" портали ва "SudHR" электрон платформасини ишга тушириш режалаштирилган.

 

2026 йил охиригача суд тизимида коррупцияга чидамлилик даражаси бўйича диагностика ўтказилади. Шунингдек, суд ишларини автоматик тақсимлаш дастури такомиллаштирилади.

 

2027 йил 1 июнга қадар Одил судлов академияси коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимининг ISO 37001 халқаро стандарти бўйича аудитдан ўтказилади.

 

Судларда комплаенс-назорат тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.06.2026 йилдан кучга кирди.


                                      Лола Абдуазимова