Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Суғуртага доир ҳуқуқбузарлик учун автомобиль ушлаб турилмайди

30.09.2020

Рус тилида ўқиш

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди (28.09.2020 йилдаги ЎРҚ-638-сон Қонунга қаранг).

 

Ички ишлар органлари томонидан транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўздан кечириш ўтказиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхатига тузатиш киритилди. Ундан ҳайдовчиларнинг ёнида суғурта полиси бўлмаслиги (МЖТК 135-м.) ва транспорт воситалари эгалари томонидан фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилган бошқа ҳолатлар (МЖТК 1351-м.) чиқариб ташланди.

 

Қуйидагиларни унутмаслик керак: энди ушбу ҳуқуқбузарликлар автомобилни ушлаб туриш ва кўздан кечириш учун асос ҳисобланмайди, бироқ улар бўйича маъмурий жавобгарлик бекор қилинмаган. МЖТКнинг 135 ва 1351-моддаларида назарда тутилган жарималар амал қилишда давом этади ва аввалгидек, ҳуқуқбузарлардан ундирилади.

 

Таҳририятдан: қонун ҳужжатларига маҳаллий ижро этувчи органларнинг функциялари ва ваколатларини оптималлаштириш билан боғлиқ тузатишлар киритилди ҳамда илгари фуқаролардан турли вазиятларда талаб этиладиган маълумотномалар (масалан, турар жойидан маълумотнома ва ҳ.к.) бекор қилинди. Бу ҳақда илгари ёзган эдик (бу ерда ва бу ерда қаранг).   

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 29.09.2020 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.