Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари индексация қилинди

06.01.2017

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан 2017 йилнинг 1 январидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2016 йилдагига нисбатан ўртача ҳисобда 20%га индексация қилинган. Индексация сув ресурсларидан янада самарали фойдаланиш ҳамда давлат бюджетининг даромад базасини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг солиқ солиш объекти ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ҳажми ҳисобланади. Солиқ ставкалари солиқ тўловчилар тоифалари бўйича фойдаланилган 1 куб метр сув учун сўмда белгиланган. Бунда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар солиқ солиш тизимидан — умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартибни қўллашдан қатъи назар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ирина Ахметова
экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум