Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«СУВСОЗ» ДУК 2018 йилги ер усти ва ер ости сув ҳажмларининг нисбатини эълон қилди

18.01.2018

 

Солиқ кодексининг 260-моддасига мувофиқ, сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан истеъмол қилинган сув ҳажми (куб метрда) учун ундириладиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоб-китоб қилишда мазкур нисбат қўлланилади. 

 

Гап шундаки, ер усти ва ер ости сувлари учун солиқ ставкалари алоҳида-алоҳида белгиланади (2018 йилги ставкалар – бу ерда). Бунда сув етказиб берувчилар водопровод тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказишда иккала манбадаги ставкани бирлаштирадилар. Шу сабабли солиқнинг якуний суммаси «Сувсоз» ДУК томонидан белгиланган нисбат асосида ҳар бир манбадан олинган сув ҳажмини аниқлаш йўли билан  аниқланади.

 

2018 йилда у ер усти сувларининг 86,7%и ва ер ости сувларининг 13,3%ини ташкил этди.

 

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун мазкур турдаги солиқни тўловчилар 25 январгача сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги ДСИга жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишлари шарт.

 

Жорий йил учун мўлжалланаётган фойдаланиладиган сув ҳажмидан келиб чиқиб ва «Сувсоз» ДУКнинг ер усти ва ер ости сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотлари ёрдамида солиқнинг йиллик суммаси аниқланади.

 

Масалан, корхонада 2018 йилги мўлжалланаётган фойдаланиладиган сув ҳажми 10 000 куб метрни ташкил этади. Солиқнинг стандарт ставкаси ер усти манбаларидан 1 куб метр учун 98,2 сўмни ва ер ости манбаларидан – 124,8 сўмни ташкил этади. 86,7%га 13,7% нисбатини оламиз ва солиқни ҳисоблаб чиқарамиз:

  • ер усти ресурсларидан олинган ҳажм бўйича – 10 000 куб м. х 86,7% х 98,2 сўм = 851 394 сўм;
  • ер ости манбаларидан олинган ҳажм бўйича – 10 000 куб м. х 13,3% х 124,8 сўм = 165 984 сўм.

 

Жорий йил учун солиқнинг йиллик суммаси 1 017 378 сўмни ташкил этади.

 

Жорий тўловлар қуйидагича тўланади:

  • солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) – ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
  • солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай солиқ йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида.

 

Йил якунларига кўра солиқнинг якуний суммаси худди шу тартибда, бироқ сув ўлчагич асбобларининг (ҳисоблагич) кўрсаткичларига биноан ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади.

 

Музаффар Мирзағаниев, Самир Латипов,

экспертларимиз.

 


[1] Сувдан фойдаланиш – юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-1-моддаси).

 

[2] Сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эхтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-1-моддаси).

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум