Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хитойда ҚҚС қандай тузилган Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДС бўйича ҳисобот проактив тартибда қандай тўлдирилади Таълим муассасаларида озиқ-овқатга солиқ солинадими

Тадбиркорларни текшириш хавфни таҳлил қилишга асосланган ёндашувга ўтказилади

30.06.2026

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги тадбиркорлик субъектларини текширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш бўйича қатор низомларни тасдиқлади.

 

Хусусан, Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низом (26.05.2026 й. АВ рўйхат рақами 3861-сон) билан тизим хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилиши хавфини ва профилактика тадбирларини ўтказиш ҳамда текшириш заруратини автоматик равишда баҳолаши белгиланди.

 

Хавф даражасини аниқлашда давлат ахборот тизимлари маълумотлари, статистик маълумотлар, фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатлари, ОАВ материаллари, шунингдек, бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади.

 

Хавфни таҳлил таҳлил қилиш жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.

 

Хавф даражасини баҳолаш қуйидаги соҳаларда алоҳида мезонлар бўйича амалга оширилади:

  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • рақобат;
  • рекламалар;
  • давлат харидлари ва бошқалар.

 

Тизим хўжалик юритувчи субъектларни учта хавф тоифасидан бирига киритади: юқори, ўрта ёки паст. Профилактик тадбирлар ва текширувлар юқори ва ўрта хавф тоифасига киритилган субъектларга нисбатан ташкил этилади.

 

Хавф даражаси паст бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан текширувлар ўтказилмайди. Бунда хавф даражасининг пастлиги хўжалик фаолияти субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чораларини қўллаш учун асос сифатида қаралмайди.

 

Хавфларни таҳлил қилишнинг янги тизими жорий этилиши муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди:

 • Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (29.06.2026 й. АВ рўйхат рақами 3862-сон);

• Архив иши ва иш юритиш талаблари бажарилиши юзасидан "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (29.06.2026 й. АВ рўйхат рақами 3863-сон);

• Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (29.06.2026 й. АВ рўйхат рақами 3864-сон). 

• Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (29.06.2026 й. АВ рўйхат рақами 3866-сон);

•  Кинематография соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тўғрисида низом (29.06.2026 й. АВ рўйхат рақами 3867-сон);

• Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликни етиштириш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (29.06.2026 й. рўйхат рақами 3868-сон); 

• Ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назоратни аалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (29.06.2026 й. рўйхат рақами 3869-сон).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                          Лола Абдуазимова