Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.05.2023 йилдаги “Савдо-саноат палатаси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-73-сон Фармони имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ:
- давлат органлари ва идоралар томонидан тадбиркорликка оид барча ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Савдо-саноат палатаси лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади.
- ССПнинг қўшимча молиялаштириш манбаи сифатида давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар белгиланмоқда.
Маълумот учун: 2023 йилнинг якунига қадар республиканинг 23 та туманида ССП, хайрия маблағлари ҳамда маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан «тадбиркорлар хиёбонлари»ни барпо этилиши режалаштирилган.Мазкур хиёбонлар Wi-Fi зоналарга эга бўлади ҳамда улардан тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш майдони сифатида фойдаланилади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.05.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.