Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиалига қандай ўқишга кириш мумкин

19.06.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2019 йилдаги 490-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университети филиалининг бакалавриатига ва 6 ойлик қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш, шунингдек унинг ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиали (бундан кейин – Филиал) Президентнинг 7.02.2019 йилдаги ПҚ–4166-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Таълим йўналишлари, ўқитиш шакли, қабул квоталари ва ишлаб бериш шартлари ҳақида бу ерда ўқинг. 

 

3 йиллик ўқув дастури бўйича қабул қилиш

 

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган фуқаролар Филиал бакалавриатида 3 йиллик ўқув дастури бўйича таълим олишлари мумкин:

  • пойтахт ёки пойтахт вилоятида доимий пропискада бўлган республикамиз фуқаролари;
  • 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган;
  • умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта-махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган;
  • соғлиғининг ҳолати бўйича ички ишлар органининг ходими ёки ҳарбий хизматчининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган;
  • 165 см дан паст бўлмаган эркаклар, 160 см дан паст бўлмаган аёллар.

 

Таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

 

Қабул комиссияси 15 июндан 15 июлгача ишлайди. Ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар пакетини тақдим этиш зарур:

  • таълим олиш тили кўрсатилган ҳолда ўқишга қабул қилиш ҳақидаги ариза;
  • паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
  • ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (агар мавжуд бўлса);
  • маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (иловаси билан бирга);
  • ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки ҳарбий гувоҳнома нусхалари (аслини кўрсатган ҳолда);
  • доимий прописка жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);
  • 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат (бош кийимсиз);
  • судланмаганлиги ҳолати бўйича маълумотнома.

 

Ўқишга кирувчилар ТДЮУ учун белгиланган фанлар бўйича тест топширадилар. Тест синовлари июль–августда ўтказилади, натижалар ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади. Ўқишга кирганлар стипендия ва талабалар ётоқхонаси билан таъминланади.

 

6 ойлик қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш

 

Олий ноюридик маълумотга эга бўлган ИИОнинг амалдаги ходимлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондонининг тавсияномалари бўйича 6 ойлик қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинади. Тавсиянома олиш учун улар номига рапорт бериш керак.

 

Курсга ўқишга кириш учун ҳужжатлар ўқув жараёни бошланишига бир ой муддат қолганда топширилади. Уларнинг рўйхатига қуйидагилар киради:

  • паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси;
  • олий маълумот тўғрисидаги диплом (иловаси билан бирга) ёки дипломдан кўчирма (грант асосида битирганлар учун) нусхаси;
  • ички ишлар вазири ёки Миллий гвардия қўмондонининг тавсияномаси;
  • 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат.

 

Ўқишга кирувчилар ҳар бирида 3 тадан савол бўлган билетлар бўйича суҳбатдан ўтказилади. Тайёрланиш учун ва жавоб бериш учун 20 дақиқа вақт ажратилади. Жавоблар 100 баллик тизим бўйича баҳоланади. Максимал баллнинг 55%идан ортиқ балл тўплаганлар ўқишга кирган деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16