Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Текширувларни тайинлашнинг иккита алгоритми жорий этилди

31.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

Бу Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5490-сон Фармонига иловаларда назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат билан 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларнинг иккита тури бекор қилинди ва ушбу санадан бошлаб давлат назоратини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди. Бу ҳақда батафсил аввалги шарҳда ўқинг.   

 

Моҳиятан олганда, текширувларни тайинлашнинг 2 та алгоритми жорий этилмоқда: уларнинг бир қисми Бош прокуратура (Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши тугатилганидан кейин ваколатли орган – таҳр.) билан келишилган ҳолда, бошқалари эса Бош прокуратурани хабардор этиш тартибида ўтказилади.

 

1 – Бош прокуратура билан келишилган ҳолда қуйидаги турдаги текширувлар ўтказилади:

 

а) жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида ёки тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги хавфни таҳлил этиш натижалари бўйича назорат органларининг ташаббусига кўра 1 кундан 10 кунгача муддат давомида ўтказиладиган; 

 

б) 2 йиллик мораторий ўтгач (яъни 2020 йилда – таҳр.) тикланадиган, муддати 30 кундан ошмайдиган молия-хўжалик фаолиятини текширишлар, қуйидаги ҳолларда:

 

  • молия йили давомида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ қонунчилиги мунтазам равишда бузилганда;
  • солиқ органлари қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни кўрганидан кейин суммаси 100 ЭКИҲдан ошадиган солиқ қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланганда
  • устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари солиқ қонунчилигини бузиши далиллари аниқланганда.

 

Бу ҳолда текширув ўтказишни келишиш билан уни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиш мажбурияти бекор қилинмаслигини тушуниш муҳим. Рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний деб топилади, ана шундай текшириш ташаббуси билан чиққан ва (ёки) уни ўтказган назорат органларининг мансабдор шахслари эса МЖТКнинг 2412-моддаси ва ЖКнинг 1922-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади.  

 

Шу ўринда 2 та ҳолатда назорат органларининг назорат функциялари фуқаролик жамияти институтларига ва бошқа ташкилотларга берилганлигини қайд этиб ўтамиз (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Назорат функциялари

Ўз назорат функцияларидан маҳрум бўлаётган назорат органи

Назорат функциялари топширилаётган фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар

Туроператорлик ва меҳмонхона хўжаликлари соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, қуйидаги ваколатларини сақлаб қолган ҳолда:

профилактика ишларини ўтказиш;

туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаштириш

Хусусий туристик ташкилотлар уюшмаси ва туризм соҳасидаги бошқа жамоат бирлашмалари

 

Матбаа фаолияти соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш

 

Ички ишлар вазирлиги, профилактика ишларини ўтказиш ваколатларини сақлаб қолган ҳолда  

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

 

 

2 –  Бош прокуратурани хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар.  

 

Бу ҳолда хабардор қилиш уларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиш йўли билан амалга оширилади. Тасдиқланган рўйхатда бундай текширувларнинг жами 25 тури белгиланган. Улар орасида, масалан, юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган; ўз фаолиятини расман тўхтатиб турган даврда якка тартибдаги тадбиркорликни амалга оширишда давом этаётган жисмоний шахслар фаолиятини текшириш ва ҳ.к. бор.

 

Назорат функциялари, назорат органлари ва Бош прокуратура билан келишган ҳолда ўтказиладиган текширувлар муддатларининг тўлиқ рўйхати қайд этилган жадвалбу ерда.   

 

! Бош прокуратура билан келишган ҳолда ва уни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувларнинг энг кўп муддати назорат органларининг асослантирилган буюртманомаларига кўра Бош прокуратуранинг рухсати билан фақат 1 марта узайтирилиши мумкин. Бунда тегишли текширув ўтказишнинг узайтирилган муддати у ўтказиладиган асосий муддатдан ошмаслиги керак.  

 

Масалан, юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширув муддати 30 кундан ошмайди. Давлат солиқ қўмитасининг (назорат органи) асослантирилган буюртманомасига кўра Бош прокуратуранинг рухсати билан текширув худди шу муддатга узайтирилиши мумкин. Шу тариқа, текширув ўтказишнинг чекланган муддати 60 кундан ошмаслиги керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2018 йилдан кучга кирди.     

 

 Олег Заманов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум