Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Тинчлик мақсадида фойдаланиладиган атом: узоқ муддатли концепция ва ривожланиш дастури ишлаб чиқилади

Тинчлик мақсадида фойдаланиладиган атом: узоқ муддатли концепция ва ривожланиш дастури ишлаб чиқилади

20.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги («Ўзатом» агентлиги) атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун масъул ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.

 

Янги органнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари атом энергиясидан фақат тинчлик мақсадларида фойдаланишга қаратилган: соҳани ривожлантириш дастурлари, атом фани ва ядро технологиялари, радиациявий ва ядровий хавфсизлик, халқаро институтлар билан ҳамкорлик ва ҳ.к.

 

«Ўзатом» агентлиги ҳузурида Илмий-техник ва эксперт кенгаши ташкил этилади. Унинг таркибига давлат аппарати вакиллари ҳамда атом энергетикасини ривожлантириш соҳасидаги халқаро экспертлар киради. Соҳани ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича кенгаш хулосалари асосида қарорлар қабул қилинади.

 

Кенг миқёсли норма ижодкорлиги фаолияти амалга оширилади, қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш зарур:  

  • «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси (1.10.2018 йилгача);
  • 2019–2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси (20.12.2018 йилгача);
  • Концепция доирасида атом энергетикасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари портфели (1.06.2019 йилгача);
  • 2019–2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш давлат дастури лойиҳаси (1.10.2019 йилгача), шунингдек Концепция ва Дастурнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар.

 

Декабрь ойига келиб атом энергетикаси соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетига қабул квоталари, шунингдек талабаларнинг мазкур йўналишлар юзасидан хорижда таълим олиши ва стажировка ўташи бўйича таклифлар Ҳукуматга киритилади.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-10-23
  • USD:8226.10 (+18.06) сум
  • EUR:9470.71 (--19.43) сум
  • RUB:125.76 (+1.91) сум