Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ўзгартирилмади

18.02.2021

Рус тилида ўқиш

Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.02.2021 йилдаги «2021 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида»ги 146-сон қарори қабул қилинди. Ставкалар ўзгартиришларсиз 2020 йилда белгиланган даражада қолдирилди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган 1 кв.м учун ижара тўловининг энг кам ставкалари (1);
  • Ижара тўловини (ижара тўловининг базавий ставкасини) ҳисоблаш тартиби ҳамда қўлланиладиган коэффициентлар (2);
  • Тошкент шаҳридаги марказий магистрал кўчалар рўйхати (3).

 

Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсадларига ўзгартиришлар киритилди, энди металлолом ва иккиламчи қоғоз маҳсулотларини қабул қилиш учун бинони ижарага олиш мумкин. Шунингдек ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсадларига нотариал хизматлар ҳам киритилган (103-б.).

 

Қарорга мувофиқ ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар (2) Тошкент шаҳар ҳокимининг 24.02.2015 йилдаги 162-сон қарорида белгиланган чегараларга асосан аниқланади:

 

Зоналар

Қўлланиладиган коэффициентлар

1-зона

4,73

2-зона

3,81

3-зона

2,89

4-зона

1,97

5-зона

1,15

 

Тошкент шаҳридаги марказий магистрал кўчалар рўйхати (3) тўлдирилди, энди ундаги кўчалар сони 96 тага етди.

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.01.2020 йилдаги 100-сон қарори ўз кучини йўқотди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва расмий эълон қилингандан кейин кучга кирди.



Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16