Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тренерлар ва йўриқчиларга тоифалар бериш тартиби янгиланди

18.12.2017

 

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2953, 2017 йил 6 декабрь) билан янги Cпорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Низом (рўйхат рақами 2550-2, 2017 йил 6 декабрь) ўз кучини йўқотди.

 

Янги Низом эскисидан қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади.

 

1. Малака тоифаларини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати батафсил келтирилган.

 

Эндиликда тренер-ўқитувчилар бунинг учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • малака тоифасини олиш учун ариза;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • меҳнат дафтарчасидан нусха (иш жойидан тасдиқланган ҳолда);
  • у тайёрлаган спортчининг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлари (мусобақа баённомаси, диплом нусхаси);
  • спортчи тренер-ўқитувчига бириктирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • иш жойидан тавсифнома;
  • тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома нусхаси.

 

Йўриқчи-услубчилар эса қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • малака тоифасини олиш учун ариза;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси нусхаси (иш жойидан тасдиқланган ҳолда);
  • иш жойидан тавсифнома;
  • йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланмалар нусхаси (мавжуд бўлганда).

 

Илгари малака тоифаларини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилар эди:

  • иш жойидан тавсифнома;
  • тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома нусхаси (фақат тренер-ўқитувчи томонидан); 
  • йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланмалар нусхаси (мавжуд бўлганда) (фақат йўриқчи-услубчи томонидан). 

 

2. Малака тоифалари муддати узайтирилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, малака тоифалари, илгаригидек, 5 йил муддатга берилади. Бироқ эндиликда тренер-ўқитувчи, йўриқчи-услубчи ижодий таътил олганда малака тоифаси ижодий таътил муддатига, шунингдек ёшга доир пенсияга чиқиш муддатига бир йил қолганда бир йил муддатга узайтирилади.

 

Мисол учун:

 

1) Йўриқчи-услубчи услубий қўлланма ёзиш учун 3 ойлик ижодий таътилга чиқди. Бу ҳолатда унинг малака тоифаси 5 йил-у 3 ой амал қилади.

 

2) Тренер-ўқитувчи 54 ёшида малака тоифасини қайта тасдиқлатди. 59 ёшида малака тоифасининг амал қилиш муддати тугайди, бироқ пенсия ёшига бир йил қолганлиги учун малака тоифаси яна бир йилга узайтирилади. 

 

3. Малака комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар белгиланди.

 

Эндиликда улар:

  • олий маълумотга эга бўлиши;
  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси билан яхши таниш бўлиши керак.

 

Илгари бундай талаблар ҳужжатда назарда тутилмаган эди.

 

Ҳужжат 2017 йил 7 декабрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Сардор ЖУМАШОВ,

эксперт-юристимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум