Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Тўқимачилик тармоғи компанияларига фаолиятини тиклашга ёрдам беришади

06.05.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан 5.05.2020 йилдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатда пандемия билан боғлиқ жаҳон иқтисодий инқирозининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришдаги салбий таъсирини юмшатишнинг бутун комплекс чора-тадбирлари назарда тутилган.

 

биринчидан, пахта толаси учун нарх шакллантириш ва ҳисоб-китобнинг янги тартиби жорий этилмоқда:

  • маҳаллий ишлаб чиқарилган базавий сифатдаги пахта толасининг бошланғич нархи Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан келиб чиққан ҳолда сотувчи томонидан белгиланади;
  • маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдоларида 2020 йил 1 апрелга қадар миллий валютада сотилган пахта толаси учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддати 90 кундан 150 кунгача узайтирилади;

 

иккинчидан, рўйхатга (ҳозирча эълон қилинмаган, таҳр.) асосан импорт қилинадиган хом ашё ва материаллар 2022 йил 1 январга қадар божхона божи тўлашдан озод қилинди;

 

учинчидан, 2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар ҚҚСни қайтаришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади. Калава ва толадан ташқари, экспорт қилинадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарлари (хизматлари) учун фойдаланилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) солиқ суммаси тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхонасининг Ўзбекистон банкидаги ҳисоб рақамига келиб тушган валюта тушуми суммасидан қатъи назар, ҳисобга олинади ҳамда экспорт қилувчининг ўрнатилган тартибда бериладиган аризасига асосан қайтарилиши шарт.

 

ҚҚСнинг қайтарилган суммаси ёки унинг бир қисми 5 кун ичида пеня ҳисобланган ҳолда Давлат бюджетига қайтарилиши шарт агар:

  • товарлар экспорт божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига келиб тушмаган бўлса;
  • аризада қайтарилиши кўрсатилган ҚҚС суммаси асослантирилганлигини камерал солиқ текширувидан ўтказиш давомида ғайриқонуний ҳисобга олинганлиги аниқланган бўлса.

 

Юқорида таърифланган соддалаштирилган тартиб тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига улар томонидан охирги 12 ой давомида товарлар экспорти амалга оширилган, экспорт қилинган товарлар бўйича $10 мингдан кўп миқдорда муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда татбиқ этилади. Бунда, товарлар экспорт божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми экспорт қилувчининг маҳаллий банкидаги ҳисоб рақамига келиб тушмаган тақдирда, дебитор қарздорлик муддати ўтган деб ҳисобланади.

 

тўртинчидан, 2020-2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлашга қўшимча молиялаштириш йўналтирилади. Жумладан:

  • янги инвестиция лойиҳалари молиялаштирлади;
  • икки-уч сменали иш режимидаги ишлаб чиқариш, энг аввало, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини тикиш фаолияти учун револьвер кредитлар тақдим этилади;
  • мустаҳкам экспорт шартномаларига эга бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарини экспортолди молиялаштириш ҳажмлари кенгайтирилади.

 

Мамлакатимиз божхона чегараси орқали олиб чиқишда қуйидаги йиғим белгиланмоқда:

а) 2021 йил 1 январдан бошлаб - олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун $0,01;

б)  ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун:

  • 2022 йил 1 январдан - $0,05;
  • 2023 йил 1 январдан – $0,1;
  • 2025 йил 1 январдан – $0,2.

 

2020 йилда давлат маҳаллий корхоналардан қуйидаги қўшимча ҳажмларни сотиб олади:

  • қариялар уйларига етказиб бериш учун кийимлар ва пойабзаллар комплектлари, шунингдек, ёлғиз ва кам таъминланган қариялар учун қишки кийимлар ва пойабзаллар комплектлари;
  • Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва ФВВ тизими ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун формали кийимлар ва пойабзаллар комплектлари;
  • Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва ФВВ муассасалари, касалхоналар, болалар боғчалари, қариялар уйлари учун чойшаблар, тўшаклар, ёстиқлар, ўрин ёпинғичлари ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари комплектлари;
  • давлат захираси номенклатураси бўйича тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари.

 

Бозор иштирокчиларига истиқболсиз экспорт шартномалари ўрнига янги шартномаларни тузиш, жаҳон брендлари вакиллари билан музокаралар ўтказиш, халқаро сертификатлар олишга ёрдам беришади. Тармоқнинг йирик тўқимачилик корхоналарида уларнинг унумдорлиги, молиявий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини аниқлаш юзасидан стресс-тестлар ўтказилади. Йирик ҳудудий тўқимачилик-тикувчилик кластерлари ривожлантирилади.

 

1 сентябрга қадар Ҳукумат 2021-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайди - ҳар бир янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқариши машҳур халқаро брендлар маҳсулотларини реализация қилиши ва камида 1 000 та иш ўрнини ташкил этиши лозим.

 

Олег Заманов.