Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Туристларга хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш ва транспорт корхоналарини сертификатлаш ихтиёрий бўлади

07.02.2018

 

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармони билан туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналарини сертификатлаш жорий этиладиган шартлар қайта кўриб чиқилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2.12.2017 йилдаги ПФ-4861-сон Фармони 2018 йил 1 январдан бошлаб хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналарини мажбурий сертификатлаш жорий этилишини назарда тутганди.

 

Биринчидан,  бу корхоналарни сертификатлаш жорий этиладиган сана 2018 йил 1 апрелга кўчирилди. Хусусан, бундай хизматларни сертификатлаш қоидалари ҳали тасдиқланмаган. Тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланиб, умумий муҳокама учун жойлаштирилганди. Бизнинг шарҳимизда таклиф этилаётган шартлар ва механизмлар билан танишиш мумкин.

 

Иккинчидан, жорий этилаётган сертификатлаш тизими ихтиёрий бўлади. Бинобарин, туристларга хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш ва транспорт корхоналарида мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги учун жавобгарликка тортишмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 6.02.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16