Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди

22.02.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 18.02.2022 йилдаги “Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-75-сон Фармон имзоланди.

 

Янги ёндашувлар асосида туризм ва спорт соҳаларидаги бошқарув сифатини янада ошириш мақсадида қуйидагилар ташкил қилинди:

  • Туризм ва спорт вазирлиги негизида - Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги;
  • Туризм ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари негизида -Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари.

 

Туризм ва маданий мерос вазирлиги туризм ва маданий мерос, Спортни ривожлантириш вазирлиги эса спорт соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари ҳисобланади. Шунингдек, улар Туризм ва спорт вазирлигининг тегишли ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг асосий вазифалари:

  • ташқи ва ички туризмни ҳар томонлама кенгайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни туризм бозорларида жорий қилиш, туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш;
  • туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, давлат назоратини амалга ошириш, ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳужжатларининг нормалари ва тавсияларини имплементация қилиш, тарихий-маданий ҳудудларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш ва бошқалар.

 

Спортни ривожлантириш вазирлигининг асосий вазифалари:

  • ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, оммавий спорт турлари ва соғлом турмуш тарзини юритишга кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш, уларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, спорт таълими тизимини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, спорт турлари бўйича юқори натижадор спортчилар захирасини яратиш;
  • спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан қишлоқ ва чекка ҳудудларда спорт объектларини кўпайтириш, спорт маркетингини ривожлантириш, спорт объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш;
  • мамлакатимизда профессионал спортни, шу жумладан жамоавий, қишки ва экстремал спорт турларини ривожлантириш,  барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақалар ташкил этиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16