Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан ундирувни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари белгиланди.
2017 йил билан солиштирганда солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари ўзгаришсиз қолдирилди. Аввалгидек улар ЭКИҲга нисбатан каррали равишда белгиланди:
- Солиқ кодексига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш зиммасига юклатилган юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари учун – ЭКИҲнинг 20 баравари;
- жисмоний шахслар учун – ЭКИҲнинг 5 баравари.
Бунда солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲдан (172 240 сўм) келиб чиқиб белгиланади ҳамда йил давомида у ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.
Эслатиб ўтамиз, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ бўйича қарзлар суммаси қонунчилик билан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлиб, бироқ тўлов муддати тугагандан кейин бир йил мобайнида сўндирилмаган ҳолатларда ҳам қўлланилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ирина Ахметова.