Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўрмон фонди ерларида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузганлик учун – ЭКИҲнинг 20 бараваригача жарима

15.01.2018


9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 77-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Энди чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузиш ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик кўринишида маъмурий ҳуқуқбузарликнинг анча оғир тури ҳисобланади.

 

Маълумот учун: ўрмон фондида чорва молларини ўтлатиш тартиби Ўзбекистон Республикасида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш қоидалари (22.11.1999 йилдаги 506-сон ВМҚга 3-илова) билан тартибга солинади.

 

Ушбу ҳуқуқбузарлик биринчи содир этилганда фуқаролар ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (илгари ЭКИҲнинг 1/3 дан 1 бараваригача), мансабдор шахслар эса — ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (илгари ЭКИҲнинг 1 дан 3 бараваригача) миқдорда жарима тўлайди. Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса,  бундай ҳаракатлар учун жарималар ошади: фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (илгари ЭКИҲнинг 1 дан 3 бараваригача), мансабдор шахсларга эса — ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (илгари ЭКИҲнинг 3 дан 7 бараваригача).

 

Бу – муҳим!  Фермер хўжалиги – юридик шахсга бошчилик қилган ҳолда фермер мансабдор шахс ҳисобланади (МЖтКнинг 15-моддаси 2-қисмига қаранг). Агар деҳқон хўжалиги юридик шахс ташкил этган ҳолда ташкил этилган бўлса, унинг раҳбари фермер хўжалиги раҳбари сингари мансабдор шахс ҳисобланади. Агар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бўлса – йўқ.

 

Ўрмон хўжалиги ерларида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо фақат маъмурий ишлар бўйича судьялар томонидан қўлланилади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида 10.01.2018 йилда эълон қилинган ва шу санадан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16