Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълим олиш имконияти яратилди

04.08.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2022 йилдаги “Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 411-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

 

Низомлар қуйидагиларни тартибга солади:

  • сиртқи ва кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби;
  • сиртқи ва кечки таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш ва уни бошқариш;
  • сиртқи ва кечки таълимда якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш;
  • сиртқи ва кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланиш.

 

Сиртқи таълим иккита шаклда амалга оширилади:

  • сиртқи шаклда;
  • иккинчи ва ундан кейинги квалификация олишнинг сиртқи шаклида.

 

Сиртқи ва кечки таълимга қабул қилиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

  • сиртқи ва кечки шаклда — бошланғич профессионал, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжатга;
  • иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи ва кечки шаклида — тегишли касб ёки мутахассислик бўйича профессионал таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар.

 

Сиртқи ва кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади (ВМнинг 2020.11.11даги 715-сон қарори билан тасдиқланган)

 

Сиртқи таълимда ўқиш муддати кундузги таълим шаклидаги ўқув режалари бўйича ўқиш муддатини 1,25 коэффициентга, ўз навбатида кечки таълим - 1,1га кўпайтириш орқали белгиланади.

 

Низомлар талаблари Адлия вазирлигининг юридик техникумларига нисбатан татбиқ этилмайди

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум