Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ушлаб туриш ва уй қамоғи вақти ҳисобга олинади, гумон қилинувчиларга – уй қамоғи ва гаров

23.04.2018


18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун («Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган) билан Жиноят-процессуал кодекс (ЖПК) ва Жиноят кодексига (ЖК) ана шундай ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Маълумот учун: Уй қамоғи ва гаров эҳтиёт чораларидан бири, яъни айбланувчи янги жиноятлар содир этмаслиги ҳамда суриштирув, тергов ва суддан яширинмаслиги учун унга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов турлари ҳисобланади.

Бунда айбланувчидан фарқли равишда гумон қилинувчига нисбатан эҳтиёт чораларини қўллашга, умумий қоидага кўра, рухсат берилмайди. Сабаби – гумон қилинувчининг айбдорлиги хусусида суриштирув ва терговда ҳали етарлича далил бўлмайди.   

Шу билан бирга, ЖПКнинг 226-моддасига мувофиқ, алоҳида ҳолларда гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги чорани қўллашга рухсат берилган. Одатда қуйидаги ҳолларда шундай йўл тутилади:

  • 3 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан жиноят содир этганликда ёхуд 5 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганликда гумон қилинганда;
  • ушланган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаган ёхуд унинг мамлакатимизда доимий яшайдиган жойи йўқ бўлса, унча жиддий бўлмаган жиноятлар содир этишда гумон қилинганда.

 

 Қабул қилинган ҳужжат гумон қилинувчига нисбатан енгилроқ эҳтиёт чоралари – уй қамоғи ва гаровни қўллаш имконини берди (худди ўша алоҳида ҳолларда). Уларни тартибга солувчи нормаларнинг ўзи ҳам такомиллаштирилди.  

 

Уй қамоғи 

ЖПКнинг 242-1-моддасига мувофиқ уй қамоғи – тақиқлар (чекловлар) юклатилган ва унинг устидан назорат амалга оширилган ҳолда турар жойда (қонуний асосларда яшаб турган жойи бўлиши керак) жамиятдан тўлиқ ёхуд қисман ажратиб қўйилиш. Уй қамоғини қўллаш учун қамоққа олиш учун бўлганидек асослар зарур (ЖПКнинг 242-моддасига қаранг). Бунда уй қамоғи унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёшини, соғлиғи ҳолатини, оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қамоққа олиш мақсадга номувофиқ деб топилган тақдирда қўлланилади.

 

 

Уй қамоғини суд қўллашини ҳисобга олган ҳолда кейинчалик қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳам суд тартибида амалга оширилиши мустаҳкамлаб қўйилган. Суд ажрими прокурорнинг ёки прокурорнинг розилиги билан суриштирувчининг ёхуд терговчининг илтимосномасига кўра чиқарилади. Бунинг учун гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар ҳам эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади.    

 

 Бундан ташқари, ҳимоячи, қонуний вакил, белгиланган тақиқларга (чекловларга) риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифаси зиммасига юклатилган орган, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд билан сўзлашиш учун, шунингдек зарурият юзага келган тақдирда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни, тез тиббий ёрдамни, ёнғин хавфсизлиги хизматини, қутқарув хизматини ва бошқа шошилинч хизматларни чақириш учун телефон алоқасидан фойдаланиш ҳуқуқидан чеклаш тақиқланди. Шу билан бирга гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз яшаш жойидаги уй қамоғини ижро этиш зиммасига юклатилган ички ишлар органига ҳар бир шундай қўнғироқ ҳақида хабар бериши шарт.

 

Бу – муҳим! Ушлаб туриш ва уй қамоғи энди жазо тайинлаш чоғида ҳисобга олинади. Бунинг учун ЖКнинг 62-моддаси янги таҳрирда баён этилган. Чунончи, ушлаб туришнинг ёки уй қамоғининг ҳар 1 куни:

а) озодликни чеклашнинг, интизомий қисмга жўнатишнинг, озодликдан маҳрум қилишнинг 1 кунига;

б) ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг 3 кунига;

в) мажбурий жамоат ишларининг 4 соатига;

г) жарима тайинлашда ЭКИҲнинг ½ қисмига тенглаштирилди.

 

Гаров 

ЖПКнинг 249-моддасига мувофиқ гаров – айбланувчи, судланувчи, уларнинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисобварағига топшириладиган пул маблағи ёки қимматбаҳо буюмлар (кўчмас мулк ҳам қабул қилиниши мумкин). Гаров барча ҳолларда ва исталган тоифадаги ишлар бўйича қўлланилиши мумкин.

 

Бироқ суд прокурор сўраган қамоққа олиш ёхуд уй қамоғи ўрнига кўпинча уни тайинлайди. Шу сабабли ЖПКга қўшимча киритилган қоидага кўра, ишни судга қадар юритиш босқичида суд томонидан пул тарзидаги гаров қўлланилган тақдирда, у суриштирув ёки дастлабки тергов органининг депозит ҳисобварағига ўтказилади.

 

Гаровни бундан буён қўллаш учун асослар мавжуд бўлмаганда, худди шунингдек иш бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарган суд албатта хабардор этилган ҳолда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан бекор қилиниши ёки бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартирилиши мумкин.

 

Мазкур тузатишлар 19.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16